Шарниитурнер никли австралиялик аёл Twitter’даги саҳифасида туғилажак фарзандининг УТТ сурати билан бўлишди. «Шифокорим фарзандимни олд томондан суратга олишга қарор қилди ва бу ҳаётимда кўрган энг қўрқинчли ҳодиса бўлди», — дейди аёл.
Пост 8 сентябрь куни жойланганлигига қарамасдан, у Twitter’да октябрь охирида оммалашди. Бир неча кун ичида у 31 минг «лайк» тўплади. Боланинг ноодатий юзи платформа фойдаланувчилари эътиборини тортди. У баъзиларга махлуқ бош суягини эслаца, бошқалар уни Гарри Поттер ҳақидаги китоблардаги ёвуз сеҳргар Волан-де-Мортга ўхшатди.
Фойдаланувчиларнинг баъзилари қизни аборт қилдиришга ундай бошлади. Бу шарниитурнер обуначиларини ғазабга келтирди, улар австралиялик аёлни ҳимоя қилиб, бола ҳаётини сақлаб қолишни маслаҳат берди. Аёл зинҳор аборт қилмаслигини маълум қилди.
Изоҳ (0)