Тожикистонда пахта териш режаси ортиғи билан бажарилди. Бу ҳақда мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилди.
23 октябрь куни мамлакатда 356 минг тоннадан ортиқ пахта хом ашёси терилди; бу режадагидан 0,7 фоизга кўпроқдир. Шунингдек, бу ўтган йилги ҳосилдан 120 минг тоннага кўпроқдир.
Энг юқори натижаларни Турсунзода шаҳри (режадан 17 фоиз кўпроқ) ҳамда Шаҳринав (16,8 фоиз) ва Данғара (16,6 фоиз) туманлари пахтакорлари қайд этди.
Изоҳ (0)