Ксения Собчакнинг матбуот котиби Ксения Чудинова телебошловчининг 2018 йилги Россия президенти сайловлари олдидан фамилиясини ўзгартириш нияти ҳақидаги маълумотга изоҳ берди, деб ёзади «Газета.ru».
«Ғаройиб ва тан олишим керакки, ўткир миш-миш», — дейди Чудинова.
«Ҳа, буни ҳақиқатдан муҳокама қилганмиз, дея олмайман. Бу шунчаки кулгили ҳазил. Келинг, бунга барчамиз кулиб қўямиз», — дейди у.
Аввалроқ манбаларда президентлик лавозими учун номзодини илгари суриши ҳақида маълум қилган Ксения Собчак фамилиясини ўзгартирмоқчи эканлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Гап иккиталик фамилия ҳақида кетмоқда, яъни бюллетенларда «Ксения Собчак — ҳаммага қарши» сўзлари пайдо бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)