Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Истанбул шаҳрида Туркия бош вазири Бинали Йилдиримни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Учрашувда 25 октябрь куни Анқарада бўлиб ўтган олий даражадаги мулоқотда ҳамкорликнинг бугунги ҳолати холисона баҳоланиб, уни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олингани таъкидланди.
Икки давлат ўртасида савдо, саноат, банк-молия, инвестиция, туризм, юк ташиш, соғлиқни сақлаш, кадрлар тайёрлаш, мудофаа ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка доир 20 дан ортиқ ҳужжатлар имзолангани юқори баҳоланди.
Мулоқотда келишувларни амалга ошириш, икки мамлакат вазирлик ва идоралари ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларига эътибор қаратилди. Томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)