Италия А сериясида 10-тур беллашувларига якун ясалди. Мазкур тур Спалетти бошқарувидаги «Интер»нинг ғалабаси билан бошланиб, миланлик футболчилар турнир жадвалида пешқадам бўлиб олганди.
Жозе Моуриньодан кейин «Интер»ни Лучано Спалетти кўтаришни бошлади. Миланликлар рекордни такрорлади
Кеча — 25 октябрь куни «Наполи» сафардан ғалаба билан қайтиб, етакчиликни қайта қўлига олди. Аввалги турда Неаполликлар ўз уйларида айнан «Интер»ни таслим қила олмаганди — 0:0.«Ювентус» ва «Лацио» ўртасидаги тенглик ҳам давом этди. «Кекса сеньора» рақиби устидан йирик ғалабани тантана қилган бўлса, «Лацио» сафарда муваффақият қозонди. Чемпионат тўпурари бўлиб турган Чиро Иммобиле пенальтидан аниқ фойдалана олмади.
«Милан» ва ниҳоят ўзига келди ва сафарда 4 та гол уришга эришди. Мавсумни бир темпда олиб боришга уринаётган «Рома» эса кичик ҳисобли ғалабани нишонлади.
Италия А серияси 10-тур беллашувлари 24 октябрь, сешанба
«Интер» — «Сампдория» 3:2
Голлар: Милан Шкриняр, 18 (1:0). Мауро Икарди, 32 (2:0). Мауро Икарди, 55 (3:0). Давид Ковнацки, 64 (3:1). Фабио Квальярелла, 85 (3:2).25 октябрь, чоршанба
Изоҳ (0)