Россия бош вазирининг ўринбосари Дмитрий Рогозин Ўзбекистонга ишчи ташриф билан келади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Аниқланишича, россиялик олий мартабали меҳмон Тошкентга 27 октябрда етиб келади. Ташриф ишчи характерга эга бўлиб, бир неча соат давом этади.
Рогозин Тошкентда ўтказадиган учрашувлар қандай мавзуга бағишланиши ҳақида маълумотлар йўқ. Аммо музокаралар давомида Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг Тошкентга ташрифига тайёргарлик масаласи кўриб чиқилиши маълум.
Изоҳ (0)