Вазирлар Маҳкамасининг 24 ноябрдаги 867-сон «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ихтисослаштирилган нейрохирургия ёрдами кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Ҳужжат билан тегишли комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.
Жумладан, Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази биносининг қурилиши битказилмаган блоки поликлиника-диагностика бўлими сифатида реконструкция қилинади ҳамда марказнинг иситиш хонаси қурилади. Тиббиёт олий таълим муассасалари клиникалари ва кўп тармоқли тиббиёт марказларининг нейрохирургия бўлимлари, шу жумладан, болалар бўлимлари ҳам замонавий диагностика ва даволаш ускуналари билан жиҳозланади. Маҳаллий врачлар хорижий мамлакатларнинг етакчи клиникаларида «нейрохирургия» ва «интервенцион нейрорадиология» мутахассисликлари бўйича қисқа муддатли ва узоқ муддатли малака ошириш курсларидан ўтади.
Комплекс чора-тадбирлар дастурларини амалга оширишни молиялаштириш учун 7,88 миллиард сўм ва 43,08 миллион доллар ажратилади. Маблағларни давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар ва грант берувчилар қоплайди.
Изоҳ (0)