Англиянинг «Лестер» клуби истеъфога чиқарилган бош мураббий Крейг Шекспир ўрнига франциялик Клод Пюэлни тайинлади. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълумот берди.
Раньери жамоани чемпион қилгач, кейинги мавсумда хавфли зонага тушириб юборди. Оқибатда италиялик мураббий ишдан олиниб, ўрнига ёрдамчиси Шекспир тайинланди. У «Лестер»ни АПЛда олиб қолди ва Чемпионлар Лигасида чорак финалга қадар олиб борди. Натижада мутахассис билан 3 йиллик шартнома тузилди. Бироқ у ҳам келаси мавсум клубни хавфли зонага тушириб қўйди.
«Лестер» бош мураббий Шекспирни истеъфога чиқарди
Янги мураббий Клод Пюел учун АПЛ бегона эмас. У ўтган мавсум «Саутгемптон»ни бошқариб, бир мавсумнинг ўзида истеъфога чиққанди. Унгача эса Франциянинг «Монако», «Лилль», «Лион», «Ницца» каби жамоаларида ишлаган.Шекспир ва Пюэль келгунича «Лестер»ни вақтинчалик Майкл Эпплтон бошқариб турди. Бунда жамоа 2 та учрашув ўтказди ва ҳар иккисида ҳам зафар қучди. АПЛда «Суонси» 2:1 ҳисобида таслим қилинган бўлса, мамлакат Лига Кубогида «Лестер» 3:1 ҳисобида зафар қучиб, чорак финалга йўл олди. Аммо раҳбарият унинг ўзини бошчи сифатида қолдириш вариантини кўриб чиқмади.
«Лестер» бундай мураббий билан мағлуб бўлмайди. Кўриниши жангчиларни эслатадиган Майкл Эпплтон фотогалереяси
Бунгача «Эвертон» Рональд Куманни истеъфога чиқарган бўлиб, ҳозирда Ливерпуль клуби ўзига янги бош мураббий излаш ишлари билан банд.
Изоҳ (0)