Жанубий Қозоғистон вилоятида қутқарувчилар тоғли ҳудудда бедарак йўқолган сайёҳнинг жасадини топди, деб ёзади Kazakhstan Today.
26 ёшли йигитнинг йўқолганлиги ҳақидаги хабар Фавқулодда ҳолатлар департаментига 22 октябрь куни унинг дўстларидан келиб тушган. Кеча, 25 октябрь куни сайёҳ қоядан жонсиз топилган.
20 октябрь куни ёш йигитлар гуруҳи дам олиш учун тоғга чиққан. Ундан тушиш давомида 26 ёшли йигит йўқолиб қолган. Қидириш ишлари икки кун давом этган. Қидирув-қутқарув гуруҳи 18 квадрат километр тоғ ҳудудини кўздан кечирган. Қидирув ишларига 70 нафар волонтёр ҳам қўшилган.
Бу 2017 йил бошидан буён тоғ ҳудудида одам йўқолиши билан боғлиқ олтинчи ҳолат.
Изоҳ (0)