Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

АҚШ адлия вазирлиги 25 октябрь, чоршанба куни Федерал қидирув бюроси информаторига Конгрессда сўзга чиқиб, собиқ президент Барак Обама даврида Вашингтон ва Москва ўртасидаги уран олди-сотдиси ҳақида гапириб бериш учун рухсат берди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: CNN

Фото: CNN

Унга уран бозорида олди-сотдини амалга ошириш чоғида йўл қўйилгани гумон қилинаётган порахўрликка алоқадор ахборот ёки ҳужжатларни, шу жумладан, Вадим Микерин, «Росатом», «Техснабэкспорт», Uranium One ва «Клинтонлар оиласи фонди»га тегишли маълумотларни тақдим этиши учун ҳуқуқ берилди.

TENAM Corp компаниясига раҳбарлик қилган россиялик Вадим Микерин танловдан ташқари асосда АҚШга Россиянинг битта фирмасидан уран етказиб беришда айбланган эди. 2015 йилда у Мэриленд штат суди томонидан 4 йиллик қамоққа ҳукм қилинган.

The Hill газетаси аниқлик киритишича, Конгрессда сўзга чиқиши мумкин бўлган одам саккиз йил давомида ФҚБда ишлаган. Бу одамнинг шахси махфий тутилмоқда.

Аввалроқ АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг назорат ва ҳукумат ислоҳоти қўмитаси АҚШда уран қазиб олиш билан шуғулланувчи компаниянинг Россия билан боғлиқ тузилмаларга сотилиши бўйича олди-сотди битими юзасидан текширув бошлаган эди. Олди-сотди битими бир неча йил аввал Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси назорати остига ўтган Uranium One компаниясига алоқадор бўлган. Тилга олинган транзакция ўша вақтда президент лавозимида ишлаган Барак Обама ва давлат котиби бўлган Ҳиллари Клинтон томонидан маъқулланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар