Хитой Коммунистик партиясининг XIX чақириқ Марказий қўмитаси (ХКП МҚ) 25 октябрь, чоршанба кунги биринчи пленумида Си Цзиньпинни ХКП МҚнинг бош котиби сифатида қайта сайлади, деб ёзади «ТАСС». Шунингдек, у Ҳарбий кенгаш раиси сифатида сайланди.
Си Цзиньпин, бундан ташқари, давлат раҳбари — ХХР раиси лавозимини ҳам эгаллайди.
Шу билан бирга, ХКП МҚ ўз Доимий қўмитаси таркибига етти кишини сайлаб олди. Улар орасида Си Цзиньпин ва бош вазир Ли Кэцян ҳам бор.