Украиналик мухолиф сиёсатчи Михаил Саакашвили Украина президенти маъмуриятидан мамлакат фуқаролигидан маҳрум қилингани ҳақидаги ҳужжатларни олганини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«Мен бугун ёки эртага судга бораман. Биз мени фукароликдан маҳрум қилиш қарори устидан шикоят қиламиз», — деди сиёсатчи.
Саакашвили Украина президенти Пётр Порошенко томонидан фуқароликдан маҳрум қилинган эди. Унинг паспорти амал қилиши тўхтатилганига қарамай, сиёсатчи тарафдорларининг ёрдами билан мамлакатга Европа томондан киришга муваффақ бўлди.
Украина миграция хизмати Саакашвилига қочқин мақомини тақдим этишдан бош тортди. Унинг фуқаролиги ҳам тикланмаса, сиёсатчи Грузияга экстрадиция қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)