Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 26-тури бугун — 25 октябрь куни старт олади. «Бухоро»ни ортда қолдириб, 5-ўринга кўтарилиб олиш илинжида бўлган Қўқон клубининг амалдаги чемпион ва бугунги етакчи «Локомотив»га қарши ўйини турнирни очиб беради.
Томонларнинг Қўқонда ўтган 1-давра ўйинида дуранг қайд этилганди — 1:1. Ўшанда Марат Бикмаев 79-дақиқадаги голи билан «темирйўлчилар»ни мағлубиятдан қутқариб қолган.
Мазкур турнинг марказий ўйинида Тошкентнинг икки гранди — «Пахтакор» ва «Бунёдкор» ўзаро тўқнаш келади. Айни вақтда уларни 2 очко ажратиб турибди. 1-давра «Бунёдкор» ўз майдонида «пахтакорчилар»ни енга олмаган — 1:1. Ўшанда Станислав Андреевнинг 70-дақиқадаги голи меҳмонларни мағлубиятдан қутқариб қолганди.
«Навбаҳор» ва «Бухоро» клублари ўртасидаги ўйин ҳам принципиал аҳамиятга эга, деб айтиш мумкин. Томонларнинг Бухородаги ўйинида 3:3 ҳисоби қайд этилган бўлиб, бош ҳакам наманганликлар дарвозасига 3 та пенальти тайин қилганди.
Ўзбекистон Олий Лигаси 26-тур беллашувлари 25 октябрь, чоршанба
«Локомотив» — «Қўқон—1912» — 16:30
26 октябрь, пайшанба«Металлург» — «Олмалиқ» — 15:00«Машъал» — «Насаф» — 16:00«Нефтчи» — «Қизилқум» — 16:30«Навбаҳор» — «Бухоро» — 17:00«Пахтакор» — «Бунёдкор» — 18:00
27 декабрь, жума«Шўртан» — «Сўғдиёна» — 16:00
Изоҳ (0)