Россиялик телебошловчи, 2018 йилги президент сайловида иштирок этишини эълон қилган Ксения Собчак сайловга қадар фамилиясини ўзгартириш мумкин. Бу ҳақда, «Дождь» телеканалига асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
Манбаларнинг таъкидлашича, Собчак янги фамилияси ёрдамида овоз бериш бюллетенига «ҳаммага қарши» сўзларини қўшмоқчи. Шу боис у исм-фамилиясини «Ксения Собчак — ҳаммага қарши» қабилида ўзгартиришни режалаштирмоқда.
Телеканалнинг яна икки суҳбатдоши номзод исми ва фамилиясини тўлиқ ўзгартириб «Ҳаммага Қарши»га айланмоқчи эканлигини таъкидлади.
Ўз навбатида, Собчак сайловолди штабининг матбуот котиби Ксения Чудинова бу гаплардан бехабарлигини таъкидлади.
«Супер ғоя, биринчи марта сиздан эшитишим», — деди аёл.
Изоҳ (0)