Вазирлар Маҳкамасининг 23 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудий ва структур бўлинмалари моддий-техник базасини босқичма-босқич мустаҳкамлаш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Ҳужжат билан 2018–2020 йилларда ФВВ бўлинмалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Ҳужжатга, шунингдек, зарурий маҳаллий ва импорт ускуналар рўйхати илова қилинди.
Улар билан ФВВни таъминлаш мақсадида:
«Ўзавтосаноат» — ФВВ техник вазифаларига мувофиқ равишда авария-қутқарув техникаси ишлаб чиқарилишини таъминлайди;
«Ўзмахсусимпекс» — истисно тариқасида 2020 йилнинг 31 декабрига қадар етакчи чет эл ишлаб чиқарувчилари билан зарур импорт ускуналари харид қилиш ва олиб кириш бўйича шартномалар тузади, бунда тендер танлови ўтказилиши назарда тутилмаган.
Таъминот харажатлари давлат бюджети, ФВВ бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молиявий институтлар кредитлари ва грантлари ҳисобидан қопланади.
Изоҳ (0)