Давлат департаменти Россия мудофаа ва разведка секторлари билан боғлиқ шахслар ва ташкилотларни аниқлаш устида ишламоқда, бажариш муддатидаги узилиш эса жараён мураккаблиги билан боғлиқ. Бу ҳақда Давлат департаменти вакили Хизер Ҳауэрт матбуот-брифингида маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Унинг сўзларига қараганда, бундай шахс ва ташкилотларнинг аниқланиши уларнинг янги санкцияларга тортилишига олиб келиши мумкин. Давлат департаменти «жараённи якунлаш устида ишламоқда». «Бунинг устида ишлаётган одамларнинг маълум қилишича, бу анча мураккаб жараён ва у бир мунча вақтни талаб қилиши мумкин», — дея аниқлик киритди Науэрт.
АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан 2 август куни имзоланган Россияга қарши санкциялар тўғрисидаги қонун у имзолангандан кейинги икки ой давомида президент норматив-ҳуқуқий акт чиқариши кераклигини кўзда тутади. Акт Россиянинг қайси шахс ва ташкилотларини мамлакат мудофаа ва разведка сектори бўлаги деб ҳисоблашга аниқлик киритиши керак.
Аввалроқ сенаторлар Жон Маккейн ва Бен Кардин Россияга қарши санкциялар ижросидаги кечикиш юзасидан норозилик билдириб, АҚШ президенти маъмуриятига мурожаат қилган эди.
Изоҳ (0)