Хитой Компартиясининг XIX съездида партия уставига «Раис Си Цзиньпиннинг хитойча ўзгачаликка эга янги социализм даври ҳақидаги ғоялари тўғрисида»ги низом киритилиши ҳақида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Тарихда иккинчи марта партия уставига амалдаги раиснинг сўзларидан иқтибос киритилмоқда. Бунгача фақат Мао Цзэдун тириклигида унинг номи уставга кирган эди. Ден Сяопиннинг ғоялари уставга унинг ўлимидан сўнг киритилган.
Уставга киритилган ўзгаришлар марказнинг нуфузини оширишга ҳамда «хитойча ўзгачаликка эга» социализм қуриш ишида жиддий силжишга эришишга қаратилган.
XIX съезд 18—24 октябрь кунлари бўлиб ўтди, унда Си Цзиньпин ва Давлат кенгаши бош вазири Ли Кецян яна партия Марказий қўмитаси таркибига кирди.
Изоҳ (0)