Тошкентда 24 октябрь, сешанба куни маҳаллий вақт билан 14:10 атрофида Молия институти биноси олдида инсон ўлими билан йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан маълум қилишларича, 1970 йилда туғилган Туркия фуқароси бошқарувидаги Spark катта тезликда 60—70 ёш оралиғидаги аёлни уриб юборган.
«Бундан ташқари, ҳайдовчи тўқнашув юз берганидан сўнг, автомобилни зудлик билан тўхтата олмаган ва жабрланувчи аёлни тахминан 15—20 метр давомида судраб борган», — дейилади UzNews хабарида.
Жабрланувчи аёл олган жароҳатлари сабаб ҳодиса жойида вафот этган.
Изоҳ (0)