Лондон расмийлари кўп миқдорда заҳарли тутун чиқарувчи эски машиналарнинг пойтахт марказида ҳаракатланиши учун тўлов жорий қилди. Янги чоралар 23 октябрдан кучга кирди, улар Буюк Британия пойтахтида ҳаво сифатини яхшилашга йўналтирилган. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Тўловлар асосан 2006 йилгача рўйхатдан ўтган бензин ва дизел ёқилғисида ҳаракатланувчи автомобиллар эгаларига тааллуқли. Лондон марказида ҳаракатланиш учун амалда бўлган тўлов — 11,5 фунт стерлингни ҳисобга олган ҳолда, эски машиналар эгалари учун тўлов 21,5 фунт стерлингни ташкил қилади. Тўлов шаҳар марказида 07:00 дан 18:00 гача бўлган вақт оралиғидаги ҳаракат учун олинади.
Тўлов Лондон Юқори судининг британия ҳукумати томонидан қабул қилинган чоралар БМТ талабларини қониқтирмаслигини ҳақидаги қароридан сўнг тасдиқланди.
Изоҳ (0)