«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 1 ноябрдан «Тошкент—Амритсар—Тошкент» йўналишидаги мунтазам рейсларнинг қўшимча икки частотасини йўлга қўяди. Бу ҳақда МАК расмий сайти орқали маълум қилинди.
Парвозлар A320 лайнерларида ҳафтанинг чоршанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади. Жадвал қуйидагича кўринишга эга бўлган (маҳаллий вақт билан):
Чоршанба:
- HY-443 Тошкент (11:15) – Амритсар (14:15)
- HY-444 Амритсар (23:55) – Тошкент (02:00) +1
Пайшанба:
- HY-441 Тошкент (22:45) – Амритсар (01:45) +1
Жума:
- HY-442 Амритсар (11:30) – Тошкент (13:35)
Изоҳ (0)