Ҳозирги вақтда Навоий вилоят Ички ишлар бошқармаси Жазони ижро этиш бўлимида сақланаётган Абдурашид Арипов ўз айбига иқрор бўлди, дея хабар бермоқда «Telegraf.uz».
Жиноят кодексининг 159-моддаси («Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш») 2-қисми билан айбланган 46 ёшли Арипов айни вақтда жазони ўтамоқда.
Хабар беришларича, Арипов ариза билан мурожаат қилиб, 1999—2000 йилларда Тошкент шаҳрида «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик оқими таркибида фаолият юритгани ва Шокир Одилов исмли шахс билан ишлаганини тан олган.
«Ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганда, Шокир Одилов ҳақидаги маълумот ўз тасдиғини топмади», — дейилади «Telegraf.uz» хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда уч фуқаро ўз айбига иқрор бўлиб, «Ҳизб ут-Таҳрир» таркибида фаолият юритганини тан олгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)