Молдова президенти Игорь Додон мамлакатни президентлик бошқарувига ўтказиш бўйича кампания бошланганини эълон қилди. Бу баёнот мамлакатнинг янги мудофаа вазири парламент спикери томонидан тайинлангач берилди, деб хабар қилади «РБК».
У янги вазирнинг легитимлигини «плинтусдан паст» деб атади.
Додон президент ваколатларининг бош вазирга ўтказилишига эришишга уринган ва Евгений Стурзани мудофаа вазири этиб тайинлаган парламент ва ҳукумат вакиллари ҳали афсусланишини, бундай хатти-ҳаракатларни қайта амалга оширишдан қўрқишини таъкидлаб ўтди.
«Улар Конституциявий суд орқали мени Стурзани тайинлаш бўйича фармонни имзолашга мажбур этмоқчи бўлди, мен босимга учмадим ва улар Конституциявий суд орқали легитимлиги плинтусдан паст бўлган вазирни тайинлашга қарор қилди», — деди президент.
У мазкур ҳолатда президент ваколатларининг тортиб олиниши ва вазирнинг суд орқали тайинланиши бошқа такрорланмаслигини таъкидлади.
Изоҳ (0)