22 октябрь куни Тошкентда фуқаролар Д. Рустамова, Ф. Жомалов ва яна уч номаълум шахс босқинчилик йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-тарож қилиш мақсадида жиноятга қўл урди. Бу ҳақда «Telegraf.uz» хабар бермоқда.
Айтилишича, улар Чилонзор туманида Бангладешнинг уч нафар фуқаросига ҳужум қилиб, пичоқ билан қўрқитиб, уларнинг 4400 долларлик мол-мулклари, шунингдек, 700 доллар ва 500 минг сўм миқдоридаги пулини эгаллаб олиб, жиноят жойидан яширинган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми «б», «в» бандлари (босқинчилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, анча миқдордаги ўзганинг мулкини талон-тарож қилиш мақсадида ҳужум қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.
Изоҳ (0)