Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

19 октябрь куни Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ёшлар бирлашмасининг таъсис конференцияси ўтказилди. Бу ҳақда бирлашма матбуот хизмати хабар бермоқда.

Конференцияда Алишер Исломов Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, ёшлар бирлашмаси раиси этиб сайланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонидан келиб чиқадиган вазифаларни амалга оширишда касаба уюшмалари ёш фаолларининг таклиф ва тавсияларини инобатга олган ҳолда мазкур қарор қабул қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар