Испания Ла Лигасининг 9-турини Мадрид шаҳри клублари ҳам якунлади. Бунгача «Барселона» ҳамда «Валенсия» ишончли ғалабаларни қўлга киритиб, турнир жадвалининг дастлабки икки поғонасини мустаҳкам банд этиб турганди.
Ла Лига. «Реал»га бўйин эгмаган «Валенсия» «Севилья»га 4 та гол урди. «Барселона» ишончли ғалабага эришди
«Атлетико» футболчиларига Кевин Гамейронинг ягона голи ёрдам бериб, улар Сельтадан ғалаба билан қайтди. Шу тариқа Диего Симеоне жамоаси мавсумни мағлубиятсиз ўтказаётган уч жамоадан бири мақомини сақлаб қолди.Пойтахтнинг асосий жамоаси бўлган «Реал» эса йирик ғалабани тантана қилди. «Эйбар» дарвозасига жавобсиз 3 та гол урган «Қироллик клуби», 20 очко билан кучли учликни якунлаган. Зидан шогирдлари «Валенсия»дан 1 очко ортда.
Испания Ла Лигаси 9-тур беллашувлари 22 октябрь, якшанба
«Вильярреал» — «Лас-Пальмас» 4:0
Голлар: Седрик Бакамбю, 48 (1:0). Марио, 65 (2:0). Химо Наварро, 67-авт (3:0). Никола Сансоне, 93+ (4:0).«Сельта» — «Атлетико» 0:1
Гол: Кевин Гамейро, 28 (0:1).«Леганес» — «Атлетик» 1:0
Гол: Клаудио Бовю, 54 (1:0).«Реал Мадрид» — «Эйбар» 3:0
Голлар: Паулу Оливейра, 18-авт (1:0). Марко Асенсио, 28 (2:0). Марсело, 82 (3:0).23 октябрь, душанба«Реал Сосьедад» — «Эспаньол»«Депортиво» — «Жирона»
Изоҳ (0)