Россиянинг Пермь шаҳрида 34 кишининг заҳарланишига сабабчи бўлган шаурма сотувчиси жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда 1News хабар бермоқда.
Айтилишича, Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл 2015 йил декабридан 2016 йил июнига қадар шаурма сотувчиси сифатида ишлаган. У тиббий дафтарча ва меҳнат ҳуқуқини берувчи ҳужжатсиз ишлаган.
Киоскада канализация бўлмаган, шу боис идиш-товоқ пластик идишдаги сув билан ювилган, маҳсулот яқин атрофдаги дўконлардан сотиб олинган.
Бу ердан шаурма еган 30 киши шифохонага мурожаат қилган, уларнинг барчасига сальмонеллёз ташхиси қўйилган.
Яна тўрт киши уйда даволанган.
Бактерия киосканинг ўзида, шунингдек, сотувчининг биологик таҳлилларида аниқланган.
Изоҳ (0)