Ўзбекистон Олий Лигасининг 25-тур беллашувларига якун ясалди.
Ўзбекистон термаси устози бошқарадиган «Насаф» кетма-кет 7 ўйинда қуруқ серия билан зафар қучди
Тошкентнинг «Пахтакор» клуби марказий ўйинни Бухорода ўтказиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ўз майдонида етакчилардан «Насаф», «Бунёдкор» кабиларни мағлуб эта олган Улуғбек Бақоев жамоаси, бу сафар имкониятни бой бериб қўйди.Миржалол Қосимов бошқарувидаги «Бунёдкор» эса ўз майдонида Ғузор клубидан устун келди. Бош мураббийнинг ўғли Миржамол Қосимов рақиб дарвозасига гол урди. Бунгача у Ўзбекистон Кубогининг ярим финалида гол уриб, «Бунёдкор»нинг финалга чиқишига ҳисса қўшганди.
Водий дербисида «Қўқон—1912» Наманганнинг «Навбаҳор» клубини таслим қилди. 2-таймни бир киши кам ўтказишга мажбур бўлган наманганлик футболчилар 2 та гол ўтказишга мажбур бўлди.
Ўзбекистон Олий Лигаси 25-тур беллашувлари 21 октябрь, шанба
Изоҳ (0)