Ўзбекистон Олий Лигасининг 25-туридан жой олган 4 та учрашув кеча — 20 октябрь куни бўлиб ўтди.
Лига пешқадами «Локомотив» Навоийдан 3 очко олиб қайтди. «Қизилқум» ўз майдонида «Насаф», «Пахтакор» ва «Бунёдкор» билан дуранг ўйнаганди. «Темирйўлчилар»га қарши ўйинда эса Ҳамид Актамов жамоаси ўша иродани намойиш эта олмади.
Қаршининг «Насаф» клуби кетма-кет 7-ғалабасини нишонлади. Бунгача жамоа устози Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланганди. Бу воқеани қаршилик футболчилар йирик ғалаба билан ювиб берди.
«Насаф» 7 ўйиндан буён дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб келади. Бунда дарвозабон Санжар Қувватовнинг хизмати катта. Бердиев бу шогирдини миллий термага жалб қиладими ёки йўқ — ҳозирча маълум эмас. Айни пайтда «Насаф» Олий Лигада энг кам гол ўтказиб юборган жамоа бўлиб турибди.
ЎФФ Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги мураббийи Рўзиқул Бердиев бўлишини тасдиқлади
Клуб сўнгги бор 18 август куни ўз майдонида «Бунёдкор»га имкониятни бой берганди. Кейинги 7 учрашувда 20 та гол урди ва қуруқ серияга эришди. Айни пайтда «Насаф» пешқадам «Локомотив»дан 7 очко ортда. Юқоридаги 7 учрашувдан бирида «Насаф» айнан «Локомотив»ни ҳам таслим қилганди — 2:0.Мазкур турда Фарғонанинг «Нефтчи» клуби «Обод»га қарши саф тортиши керак эди. Тошкент жамоаси Олий Лигадан четлатилгани сабаб, Вадим Абрамов жамоасига 3 очко тақдим этилди. Шу тариқа «Нефтчи» очколар сони бўйича «Шўртан» билан тенглашиб олди.
Катта эҳтимол билан «Шўртан» Биринчи Лигага сургун қилинади. ФИФА Ўзбекистон Футбол Федерациясининг олдига аллақачон шундай талабни қўйган. Демак, ўз-ўзидан лигадан учирма бўладиган икки жамоа номи аниқ. Бу эса «Нефтчи» футболчиларини рақобатдан ҳоли қилиши мумкин.
«Олмалиқ» — «Машъал» 2:1
Голлар: Аваз Агалиев, 38 (0:1). Шоҳназар Норбеков, 48 (1:1). Владислав Касминин, 90 (2:1).«Қизилқум» — «Локомотив» 0:2
Голлар: Марат Бикмаев, 5 (0:1). Санжар Шоаҳмедов, 32 (0:2).«Сўғдиёна» — «Металлург» 3:2
Голлар: Иззат Абдуллаев, 37 (1:0). Аюбхон Нўъмонов, 46 (1:1). Санжар Рашидов, 80 (2:1). Иззат Абдуллаев, 93+ (3:1). Алишер Зиёвуддинов, 96+ (3:2).«Насаф» — «Динамо» 3:0
Голлар: Драган Черан, 11 (1:0). Бобир Абдухолиқов, 29 (2:0). Баҳром Абдураҳимов, 43 (3:0).21 октябрь, шанба«Қўқон—1912» — «Навбаҳор» — 15:30«Бунёдкор» — «Шўртан» 17:00«Бухоро» — «Пахтакор» — 17:00
Изоҳ (0)