«Манчестер Юнайтед» Европа Лигасида зафар қучгач, Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида инглиз клубларининг сони 5 тага етди.
АПЛ жамоалари мусобақа финалига 2012 йилдан буён чиқа олмайди. Ўша мавсум Лондоннинг «Челси» клуби ҳал қилувчи ўйинда «Бавария»ни енгиб, бош совринни қўлга киритганди. Навбатдаги 5 та финал эса Албион жамоаларисиз ўтди.
Жорий мавсумда инглиз клубларининг иштаҳаси «карнай». Гуруҳ босқичининг 3-тури якунларига кўра, АПЛнинг барча клуби ўз зонасида пешқадам бўлиб турибди. Биргина «Тоттенҳэм» гуруҳида вазият бироз чигал. Бунда «шпорлар» Мадрид етакчиси билан бир хил кўрсаткичга эга. Ўзаро ўйин дуранг билан Испания пойтахтида якунига етгани инобатга олинса, устунлик Лондон клубида эканини кўриш мумкин.
Манчестер етакчилари ички чемпионатда бўлгани каби, халқаро майдонда ҳам даҳшатли старт олиб, ҳар учала турда муваффақият қозона олди. Bleacher Report нашри мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, ўз карикатурасини эълон қилди.
Изоҳ (0)