Япония вазирлар маҳкамаси император Акихито 2019 йил мартида тахтни ворисига топшириши ҳақидаги маълумотни инкор қилди. Бу ҳақда, South China Morning Post газетасига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Бундай хабарларни эшитдик, бу ҳақиқатга мос келмайди. Биз муҳокамаларни давом эттирамиз ва императорнинг тахтдан воз кечиши яхши ўтиши учун ҳамма ишни қиламиз», — деди вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихиде Суга.
Олдинроқ «Асахи симбун» газетаси ҳукуматдаги манбаларига таяниб Акихитонинг ўрнига тахт тепасига ворис келишининг икки хил муддати кўриб чиқилаётганини маълум қилган эди.
Биринчи режа тахтдан кечиш 2019 йил мартида, иккинчиси эса 2018 йил декабрида ўтишини назарда тутади. Император саройи валиаҳд шаҳзода Нарухито 1 январда тахтга чиқишидан бош тортди, негаки куз ва қиш ойларида император оиласи анъанавий тарзда кўплаб тадбирларда иштирок этади.
Изоҳ (0)