Бугун — 20 октябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасида 25-тур беллашувлари старт олади. Мазкур тур икки кун давомида ўтказилади.
Ҳар бир куннинг 1 тадан марказий ўйини бор. Жума оқшомида лига пешқадами «Локомотив» Навоийда «Қизилқум» меҳмони бўлади. Мезбонлар шу кунгача ўз майдонларида 12 та учрашув ўтказиб, фақатгина 1 марта — «Бухоро»га имкониятни бой берган. Чемпионлик учун кураш олиб бораётган «Насаф» ва «Пахтакор» Навоийда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган, «Бунёдкор» эса 3:3 ҳисобига рози бўлган.
«Локомотив» 1-давра «Қизилқум»ни ўз майдонида 2:0 ҳисобида таслим этганди.
Улуғбек Бақоев мураббийлик қилаётган жамоа ўз майдонида фақатгина 2 марта мағлуб бўлган. Улардан бири «Локомотив»га қарши ўйинда (1:2), иккинчиси лигадан четлаштирилган «Обод»га қарши ўйинда (0:1) кузатилган. Чемпионлик учун курашда бўлган «Насаф» Бухорода 0:1 ҳисоби билан, «Бунёдкор» эса 2:4 ҳисоби билан имкониятни бой берган.
Томонларнинг Тошкентда ўтган 1-давра ўйинида «пахтакорчилар» 2:1 ҳисобида зафар қучган.
«Олмалиқ» — «Машъал» — 16:30«Қизилқум» — «Локомотив» — 17:00«Сўғдиёна» — «Металлург» — 17:00«Насаф» — «Динамо» — 18:00
21 октябрь, шанба«Қўқон—1912» — «Навбаҳор» — 15:30«Бунёдкор» — «Шўртан» 17:00«Бухоро» — «Пахтакор» — 17:00
«Обод» футбол клуби чемпионат ўйинларидан четлаштирилгани сабаб, мазкур турда Фарғонанинг «Нефтчи» клубига автоматик равишда 3 очко ёзилади.
Изоҳ (0)