Афғонистон пойтахтида масжидга уюштирилган террорчилик ҳужуми қурбонлари сони 30 кишига, яраланганлар сони 20 кишига етди. Бу ҳақда, Tolo News телеканалига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Илгарироқ икки киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.
Телеканал хабарига кўра, қурбонлар орасида аёллар ва болалар бор.
Маҳаллий 1TV телеканалининг хабар беришича, террорчи-ҳудкуш имом Замон масжиди олдида ўзини портлатиб юборган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлашдан сўнг отишма юз берган.
Яна бир портлаш Ғур вилоятида рўй берди — у ерда ўн киши ҳалок бўлди, 20 киши яраланди.
Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ терактлар учун жавобгарликни зиммасига олмади.
Изоҳ (0)