Air Berlin авиакомпаниясининг йўловчи лайнери Дюссельдорф аэропорти биноси билан тўқнашишига бир бахя қолди. Воқеа акс этган видео YouTube’да эълон қилинди, деб хабар беради «РИА Новости».
Видеода самолёт паст баландликда терминал устидан учиб ўтиши кўрсатилган, бунда учиш-қўниш тасмаси ҳаво кемаси ортида қолиб кетади.
Sputnik Deutschland хабарига кўра, хавфли манёврни Майами – Дюссельдорф рейсини амалга ошираётган Airbus A330 нинг биринчи учувчиси бажарган. Бир муддат олдин у компания банкротлиги туфайли ишдан бўшатилганидан хабар топган.
«Биз барча билан муносиб хайрлашишни истаган эдик», — деди кема командири.
Ўз навбатида, ушбу манёврдан йўловчилар чўчиб кетгани хабар қилинмоқда. Аэропорт ташрифчилари ҳам турли нашрларга берган интервьюсида қўрқиб кетганини тан олди.
Изоҳ (0)