Россия президенти Владимир Путин ўз маошининг ўн фоизга қисқариши ҳақидаги фармоннинг амал қилиш муддатини узайтирди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Фармонга кўра, давлат раҳбарининг, ҳукумат раисининг, шунингдек, президент фармонларига мувофиқ маоши ҳисобланадиган бошқа амалдорларнинг иш ҳақи ўн фоизга қисқариши лозим.
Фармон 2018 йил 31 декабрига қадар амал қилади.
2015 йил февралида имзоланган ҳужжат 2017 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар амал қилиши кўзда тутилган эди. Эндиликда бу муддат яна бир йилга узайтирилди.
Изоҳ (0)