Forbes журнали жаҳоннинг 200 та энг ҳурматли компаниялари рўйхатини келтирди. Унда биринчи ўринни Германиянинг Siemens концерни эгаллади, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
Компания электротехника, электроника, энергетик асбоб-ускуналар соҳасида ишлайди.
Франциянинг шиналар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган Michelin Group компанияси рейтингнинг иккинчи поғонасига келди.
Учинчи ўринни АҚШнинг Google концернига эгалик қилувчи Alphabet холдинги эгаллади. Япониянинг видеоўйинлар ва ўйин консоллари ишлаб чиқарувчи Nintendo компанияси тўртинчи ўринни эгаллаган бўлса, кучли бешликка АҚШнинг Walt Disney компанияси якун ясади.
Изоҳ (0)