Петербурглик аёл тўрт нафар чақалоқ: уч қиз ва бир ўғилнинг онаси бўлди. Бу ҳақда вице-губернатор Анна Митянина хабар қилди, деб ёзади MetroNews.
Туғуруқ жараёни 2017 йилнинг 17 октябрь куни 17-сонли туғуруқхонада муваффақиятли ўтди. Кесарча кесишни бош шифокорнинг ўзи амалга ошириб, унга 22 акушер ёрдам берди.
Биринчи бўлиб қизалоқ дунёга келди, унинг ортидан ука-сингиллари. Уларга аллақачон исм беришди: Виктория, Ева, Артём ва Милана. Ҳар бир чақалоқнинг вазни бир ярим килограммдан бироз ортиқ. Улар интенсив терапия бўлимида.
Кўп фарзанднинг онасига айланган аёл Елена Гончар йирик компаниянинг раҳбари. Болаларнинг отаси улар дунёга келган куни хизмат сафарида эди. Бироқ оила тўрт нафар чақалоқни тарбия қилишга тайёр. Уларга кўмаклашиш учун бувиси ёрдамга келади.
Изоҳ (0)