Каталониянинг «Барселона» клуби Чемпионлар Лигасидаги учинчи ўйинида учинчи ғалабасига эга чиқиб, 100 фоизлик натижа қайд этишда давом этди.
Жамоа гуруҳ босқичини «Ювентус»ни маҳф этишдан бошлаганди — 3:0. 2-тур Лиссабонда «Спортинг» дарвозасига урилган 1 та гол сабаб зафар қучган «Барселона», бу сафар юнонларнинг «Олимпиакос» клубидан устунроқ чиқди — 3:1.
Учрашувнинг 42-дақиқасида бош ҳакам ҳимоячи Жерар Пикени майдондан четлатди. Каталониялик футболчилар бунгача 1 та гол урган бўлса, 2-таймда Пикесиз яна 2 та гол уришга эришди. Греклар эса жами 3 та голга 1 марта умумий жавоб қайтарди.
Туриннинг «Ювентус» клуби «Спортинг» билан ўйинда 3 та гол урди: 1 таси ўз дарвозасига. Шу тариқа Массимилиано Аллегри шогирдлари иродали ғалабани қўлга киритишга муваффақ бўлди. Улар аввалги турда «Олимпиакос»ни таслим қилганди — 2:0.
Европа Чемпионлар Лигаси «D» гуруҳи. 3-тур 18 октябрь, чоршанба
Изоҳ (0)