Хитой 2035 йилга қадар ўз қуролли кучларини тўлиқ модернизациядан ўтказиб, замонавий талабларга тўла жавоб берадиган кучга айлантиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Хитой раиси Си Цзиньпин Компартия 19-съездидаги чиқишида маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Биз миллий мудофаа ва қуролли қувватларимизни кучайтиришда янги тарихий паллага етиб келдик… Биз янги асрга кириш учун партиянинг армияни кучайтириш ғоясини тўлалигича ҳаётга татбиқ этишимиз лозим», — деди Си Цзиньпин.
У Хитой кучли ва замонавий армия, флот, ҳарбий-ҳаво кучлари, қуруқлик қўшинлари, шунингдек, стратегик мадад қўшинларини яратишини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)