The Washington Post газетасида чоп этилган шарҳлардан бирида АҚШ президенти Дональд Трампга чет эл етакчилари қандай баҳо берилиши лозимлиги ҳикоя қилинди, деб хабар беради «Газета.ru».
Мақола муаллифининг сўзларига қараганда, ноябрда давлат раҳбари Осиёга йўл олади, ва бу унинг АҚШ президенти сифатидаги ҳозирча энг муҳим сафари бўлади.
Чет эл махсус хизматлари Трамп ҳақида маълумот тўплашга уриниши шубҳасиз, бу билан улар ўз давлатлари етакчиларига Оқ Уйнинг жорий раҳбари билан қандай муомала қилиш борасида тавсиялар тайёрлайди.
Мақола муаллифи бу иш билан шуғулланадиган таҳлилчиларга бир неча маслаҳат берди. Хусусан, у Трамп «хаос яратиш»ни яхши кўришини, жиддий таҳдидга учрашдан ҳайиқмаслигини таъкидлади.
Бундан ташқари, Трамп барча нарсага шахсий нуқтаи назардан қараши таъкидланди.
«Америкалик сифатида Трампнинг президентликка ёндашувини хавфли ва ихтилофли деб ҳисоблайман. Аммо чет эл ҳукуматлари бундан хавотир олмасликлари лозим. Улар Трампни тушуниб, уни ўз манфаатлари томонга оғдиришга уринади», — хулоса қилди муаллиф.
Изоҳ (0)