Айни вақтда АҚШнинг Вашингтон шаҳрида бўлиб турган Олий Мажлис Сенатининг халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий ивестициялар ва туризм масалалари бўйича қўмитаси раҳбари Алишер Қурмонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси АҚШ савдо вазири ўринбосари Эрин Волш билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув чоғида томонлар 20 сентябрда президент Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йорк шаҳрига ташрифи доирасида бўлиб ўтган АҚШ-Ўзбекистон бизнес форумида эришилган келишувларни амалиётга татбиқ этиш бўйича қўйилган қадамларни муҳокама қилди.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасининг маълумотларига кўра, учрашув чоғида Америка компанияларининг мамлакатда қабул қилинган ривожланиш дастури ва саноат соҳасини модернизация қилишдаги иштирокини таъминлаш икки томонлама манфаатли эканлиги қайд этилди.
Икки томонлама инвестицион ва савдо муносабатларини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон ва АҚШ вакиллари ўртасида расмий ва амалий учрашувларни кенгайтириш юзасидан келишувга эришилди.
Изоҳ (0)