Олий ва ўрта махсус таълим вазири буйруғи билан Олий таълим тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб ёзади Norma.
Бунгача амал қилган тартибдан фарқли ўлароқ, энди фанларни белгиланган муддатда ўзлаштирмаган талабалар (академик қарздорлар) ўқишдан ҳайдалмайди, балки ОТМ ректори буйруғи асосида ўзи ўқиётган курсда яна бир йилга қолдирилади.
Иккинчи йилга қолдирилган талабалар ўзлари ўқишни давом эттирадиган ўқув семестри учун шартнома пулини тўлайди. Улар қолдирилган ўқув семестри учун тўлов қайтариб берилмайди.
Талабаларни бир семестрда сабабсиз 74 соатдан ортиқ дарс қолдиргани, шартнома пулини вақтида тўламагани, ички тартибни бузгани учун ўқишдан ҳайдаш тартиби сақлаб қолинди. Уларга ҳам тўланган шартнома пули қайтариб берилмайди.
Изоҳ (0)