Электр станция чиқарадиган карбонат ангидриддан кўпроқ ҳажмда ушбу моддани ютадиган ускуна Исландиянинг Хедлисхейди геотермал электр станциясида ўрнатилди. Янги ускуна 11 октябрдан ишлай бошлади, деб хабар беради «ТАСС».
Инновация атмосферадан йилига 50 тонна карбонат ангидридни йўқ қилиш имконини беради. АҚШдаги битта оила ёки Ҳиндистондаги ўнта оила йилига шунча карбонат ангидрид чиқаради, деб аниқлаштиради Quartz нашри.
Тизим Climeworks стартапининг тажрибавий лойиҳаси доирасида ишламоқда. Жараённинг асосида патентланган фильтр туради. У ҳавони карбонат ангидриддан тозалаш имконини беради. Геотермал электр станция қуйи потенциал иссиқликдан фойдаланиб фильтрни қизитади, бу карбонат ангидрид ажратиб олишга ёрдам беради. Шундан сўнг газлар сув билан қўшилиб, 700 метр чуқурликка йўналтирилади. У ерда газ базалт тошлари билан реакцияга киришиб, қаттиқ минералга айланади.
Карбонат ангидриднинг тоғ жинсига айланиши юз ёки минглаб вақт олиши мумкин, аммо Исландияда бунга икки йил керак бўлди. Минерализация жараёнининг тезлашиши маҳаллий тоғ жинсларининг хоссаларига боғлиқлиги тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)