Ўзбекистонда энергетик ичимликларни 18 га кирмаган шахсларга сотишни тақиқлаш ёки чеклаш режалаштирилмоқда. Бу «Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунга киритилиши таклиф этилаётган ўзгартишларда назарда тутилган, деб хабар беради «Газета.uz».
Ҳужжат энергетик ичимликларни «организмнинг жисмоний ва ақлий ишчанлигини оширадиган, таркибида рўйхати ва ҳажми соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тонусга келтирадиган кимёвий моддалар бор алкоголсиз ичимликлар» сифатида кўрсатилган.
Лойиҳада бир қатор чекловлар жорий этиш таклиф этилган. Хусусан, бундай ичимликлар рекламасига уларни белгиланган миқдорда ичмаслик зиён келтириши ҳақидаги ёзувларни илова қилиш кўзда тутилмоқда.
Реклама бу ичимликларнинг ичилиш жараёнини намойиш қилиб, бу жараёнлар ижтимоий ёки спорт ютуқларини қўлга киритишга, жисмоний ёки руҳий аҳволини яхшилаши ҳақида тасаввур ҳосил қилиш тақиқланади.
Бундан ташқари, энегетик ичимликларни электрон шаклда соат 7:00 дан 22:00 гача реклама қилиш, уларни болалар ва ўсмирларга мўлжалланган босма нашрларда реклама қилиш, нашрларнинг биринчи ёки охирги саҳифаларида реклама жойлаштириш, шунингдек, тиббиёт, спорт, MTM, таълим муассасалари ва умумий фойдаланиш транспорт воситалари салонларида тақиқлаш режалаштирилмоқда.
Ниҳоят, ичимликларни реклама мақсадида вояга етмаганлар орасида бепул тарқатиш, вояга етмаганларга мўлжалланган тадбирларда бундай ичимлик ишлаб чиқарувчи компаниялар ҳомийлик қилишини ман этиш каби тақиқлар ўрнатиш таклиф этилмоқда.
Изоҳ (0)