«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази «Ўқитувчи ўқув муассасаси, болалар ва ўзи ҳақида» мавзуидаги социологик сўров ўтказди. Сўровда мактаб, лицей ва коллежлар ўқитувчилари иштирок этди, деб хабар беради «Новости Узбекистана».
Сўров натижаларига кўра маълум бўлишича, ҳар бешинчи педагог ўқувчилар наздида охирги йилларда ўқитувчилар обрўини йўқотиб бормоқда. Ўқувчилар уларга тақлид қилишни, ҳавас қилишни истамаяпти. Респондентларнинг фикрича, педагогларнинг паст турмуш даражаси халқ таълими тизимига катта мақсадлари бор истеъдодли ёш кадрларнинг келишини чекламоқда.
Сўровда иштирок этганларнинг кўпчилиги «қийин» болалар, айниқса дарсга келмайдиганлар, ўқитувчилар ва синфдошларига нисбатан тажовузкор муносабатда бўлишини таъкидлади. Коллежда ишловчи педагоглар ўқувчилар томонидан содир этилган жиноятлар ҳақида қолганларга нисбатан кўпроқ маълум қилди. Майда безорилик ва оммавий муштлашувлар коллежларда кўп учраши маълум бўлди.
Педагогларнинг фикрича, ўқувчилар томонидан ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига асосий сабаб ҳуқуқий маданиятнинг йўқлигини, ўқувчилар қонунни бузаётгани ва жазоланиши мумкинлигини тушунмаслигидадир. Бунинг учун жавобгарликни ўқитувчилар асосан ота-оналарга юклашга мойил.
Мураббийларнинг фикрича, таълим тизимининг 11 йиллик тартибга қайтиши таълим жараёнининг сифати ошишига кўмак беради.
Сўровда, шунингдек, таълим ва тарбия соҳасига оид бошқа масалалар юзасидан ҳам ўқитувчиларнинг фикри ўрганилди.
Изоҳ (0)