АҚШнинг Айдаҳо штатидаги Коттонвуд шаҳрида жойлашган Dog Bark Park оилавий меҳмонхонаси ўзининг ноодатий ташқи кўриниши билан сайёҳларни кўпроқ жалб қилади. У фанер ва гипсокартондан ясалган 10 метрли бигл зотига мансуб итга ўхшаб кўринади. Унинг ёнида яна битта ит қурилган бўлиб, унинг баландлиги 3,5 метрни ташкил қилади. Хоналар катта итнинг қорнида жойлашган. TJournal меҳмонхонанинг суратларини тақдим этди.
Меҳмонхона Bed and breakfast тизимида ишлайди. Бир вақтнинг ўзида итнинг қорнида тўрт киши яшаши мумкин.
Меҳмонхонанинг тарихи 1990 йилларда, унинг эгаларидан бири Деннис Салливан Dog Bark Park номли бадиий студия очганида бошланган. 2000 йилларнинг бошида Деннис рафиқаси билан бирга кичик оилавий меҳмонхона очишга қарор қилган. Меҳмонхона сайёҳларни ўзига жалб қилиши учун унга ноодатий шакл берилган.
Изоҳ (0)