Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Теҳронга 17 октябрь куни расмий ташриф билан келган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати

Хабар беришларича, вазирлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилдилар, халқаро ва минтақа сиёсати муаммолари юзасидан фикр алмашган.

Суҳбат чоғида Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида 11 сентябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон Президенти Ҳасан Руҳонийнинг учрашуви Ўзбекистон—Эрон мулоқоти фаоллашишига янги туртки берганлиги таъкидланган.

«Вазирлар томонлар учун аҳамиятга эга барча соҳаларда алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга тайёрлигини тасдиқлади», — дейилади ТИВ ахборотида.

Учрашувда Ўзбекистон ва Эроннинг БМТ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган.

Музокаралар якунида вазирлар томонидан Ўзбекистон ва Эрон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2018—2019 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзоланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Шоу-бизнес
Йиллар давомида таниб бўлмас даражада ўзгарган Голливуд актёрлари (фото)