Туркия Ироқ Курдистонидан келадиган самолётлар учун ҳаво ҳудудини ёпишга қарор қилди. Шунингдек, Туркия самолётлари ҳам мухторият ҳудудига учиб кирмайди. Бу ҳақда Туркия бош вазирининг ўринбосари Бакир Бўздоғ баёнот берди, деб хабар қилади «РБК».
Қарор Анқарадаги президент саройида ўтган хавфсизлик кенгаши йиғилиши чоғида қабул қилинди. Йиғилишга президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон раислик қилди.
Шунингдек, хавфсизлик кенгаши Ироқ ҳукумат қўшинлари Туркия ва Курдистон чегарасидаги Иброҳим Ҳалил ўтказиш пунктини назорат остига олишига рухсат беришни тавсия этди.
Йиғилишда Туркия Ироқнинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаши таъкидланди.
Изоҳ (0)