13 октябрь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)да 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича «Ҳаракатлар стратегияси» хонаси очилишининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар бермоқда.
Стратегия хонаси 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича «Ҳаракатлар стратегияси»ни амалга ошириш ва оммавийлаштиришда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш, ҳамда ёш авлодни мамлакатнинг ижтимоий ҳаётига кенгроқ жалб қилиш мақсадида ташкил этилган.
Тадбирнинг расмий очилиш маросимида IUT маъмурияти, Марказ вакиллари, талабалар, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этди.
«Ҳаракатлар стратегияси» хонаси талабаларни кўнгиллилар гуруҳи қаторига жалб қилиш билан, кўнгиллилар эса «Ҳаракатлар стратегияси» доирасида ўтказиладиган тадбирларга ахборот кўмаги кўрсатиш, сўровномалар ўтказиш йўли билан жамоат фикрини ўрганиш, семинар ва тренинглар ташкил этиш билан шуғулланади.
Изоҳ (0)