Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда қидирувда бўлган аёлни қўлга олди. Бу ҳақда «Дарё»га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Шайхонтоҳур туманида 15 октябрь куни, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 186-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 12 октябрдан қидирувда бўлган, 1997 йилда туғилган Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани, Ш.Ниёзов кўчасида яшовчи К.М уйи олдида ушланди.
Изоҳ (0)