2018/2019-ўқув йилида тест жараёни 15 кун давомида ўтказилади ва унинг жавоблари имтиҳоннинг эртасига чиқади. Бу ҳақда Давлат тест маркази директори Мажид Каримов маълум қилди, деб хабар берди UZ24.
Тест синовлари шаффоф ва ҳаққоний ўтишини таъминлаш мақсадида ушбу тизимни такомиллаштириш ҳамда абитуриентлар, ота-оналарга енгилликлар туғдириш мақсадида мавжуд тизимни ислоҳ қилиш талаб этилди. Бу бўйича ҳозирда катта ишлар олиб бориляпти. Яъни янги 2018/2019-ўқув йилидан бошлаб, тест жараёнини бир кунда эмас, 15 кун давомида ўтказиш, тест материалларини абитуриентларнинг ўзига бериш, натижасини эса имтиҳоннинг эртасига эълон қилиш вазифалари қўйилган. Шунингдек, тест жараёнини катта павильон, спорт мажмуаларида ўтказиш, ошкораликни таъминлаш учун видеокузатув ҳамда онлайн трансляцияларни ташкил қилиш вазифалари ҳам қўйилган.Мажид Каримов, ДТМ раҳбари
Изоҳ (0)